Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни ўрнатиш шартларини айтди

© Sputnik / Mikhail Voskresenskiy / Медиабанкка ўтишВ центре города Джидды
В центре города Джидды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2025
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони Фаластин яратилгандан кейин Исроил билан алоқаларни йўлга қўяди.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Саудия Арабистони мустақил Фаластин давлатини яратмасдан туриб Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатмайди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ТИВнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган баёнотда айтилган, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фаластин давлатини барпо этиш бўйича позицияси қатъий ва ўзгармасдир... Саудия Арабистони... бу мақсадга эришмасдан туриб Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатмайди...”, — дейилади баёнотда.
Саудия Арабистонининг позицияси музокаралар объекти эмас ва бу АҚШнинг аввалги ва ҳозирги маъмуриятига ҳам маълум қилинган, дея таъкидлади қироллик ТИВ.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторини “бузғунчи майдон” деб атаб, унинг аҳолисини кўчириш яхшироқ бўларди, деб айтди. АҚШ кўчириш ҳаракатларини молиялаштирмайди, деди Трамп, зарур маблағга эга бўлган Яқин Шарқ давлатлари бу жараён учун пул тўлаши мумкин деган фикрни билдирди.
Шунингдек, Трамп келгуси тўрт ҳафта ичида Исроил Ғарбий Соҳилда суверенитетга эга бўлиши керакми ёки йўқми деган саволга жавоб беришга ваъда берди.
Интервью Сергея Лаврова радиостанциям Sputnik, Комсомольская правда и Говорит Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2025
Исроил-Фаластин можароси
Лавров Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилишга нима ёрдам беришини айтди
Янгиликлар лентаси
0