Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия бир кечада Украинанинг 40 та дронини йўқ қилди

Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 40 та учувчисиз учиш аппаратларини тутиб олди ва йўқ қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир кечада 40 та дронни уриб туширди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Ўтган кеча давомида навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 40 та учувчисиз учиш аппаратларини тутиб олди ва йўқ қилди”, — дейилади хабарда.
Улардан:
17 та дрон - Волгоград вилояти ҳудудида;
12 та дрон - Калуга вилояти ҳудудида;
9 та дрон - Ростов вилояти ҳудудида;
2 та дрон - Саратов вилояти ҳудудида.
Украина Қуролли кучлари деярли ҳар куни дронлар ёрдамида Россиянинг чегара ва марказий ҳудудларидаги объектларга ҳужум қилишга уринмоқда. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари душман дронларини муваффақиятли тутиб олмоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина дрони тинч аҳолига ҳужум қилди — видео