Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди — муҳокама этилган масалалар

Максим Орешкин Шавкат Мирзиёевга Россия президенти саломини етказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Учрашув аввалида Максим Орешкин давлат раҳбарига Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Президент Узбекистана принял делегацию России
“Ўтган йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширилган давлат ташрифи ва бошқа олий даражадаги мулоқотлар давомида эришилган келишувларни тасдиқланган "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.
Қуйидаги соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди:
савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиш суръатини сақлаб қолиш;
саноат кооперацияси ва электрон тижорат лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
сув хўжалиги, олий таълим ва муҳандис кадрлар тайёрлаш;
сунъий интеллект;
маданий алмашинув ва спорт.
Ўзбекистон ва Россия маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди — тафсилотлар