Ўзбекистон ва Мўғулистон халқаро ташувлар учун ҳайдовчиларга кўпроқ рухсатнома бермоқчи

Икки мамлакат юк ташувлари учун бланкаларни электрон айирбошлаш тизимини жорий этилишни режалаштирмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Мўғулистон халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Транспорт вазирлигида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон – Мўғулистон қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда автомобиль транспортида халқаро ташувларни ривожланиш, ушбу жараёнда миллий ташувчиларга қулай шароитларни яратиш масалалари муҳокама этилди.
В Министерстве транспорта состоялось заседание Совместной узбекско-монгольской комиссии по вопросам международных автомобильных перевозок.
“Учрашувда ҳар икки томон вакиллари халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Шу муносабат билан томонлар 2025 йилга мўлжалланган рухсатнома бланкаларини 2 баробарга кўпайтиришга келишиб олишди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, томонлар юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида бланкаларини электрон "E-Permit" айирбошлаш тизими жорий этиш билан боғлиқ жиҳатларни ҳам муҳокама этишди.
Ўзбекистон-Мўғулистон ҳукуматлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди — эришилган келишувлар