Рус тилидан сертификат олиш тизими Ўзбекистонда йўлга қўйилиши мумкин

Миграция агентлиги Қозон Федерал университети билан ҳамкорлиқ қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид имтиҳонларни ўтказиш ва сертификат бериш тизими Ўзбекистонда йўлга қўйилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги масъулларининг Қозон Федерал университети раҳбарияти билан учрашуви давомида маълум қилинди.
Қайд этилишича, учрашувда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид имтиҳонларни ўтказиш ва сертификат бериш тизимини Қозон Давлат университети билан ҳамкорликда Ўзбекистонда йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.
“Марказнинг Ўзбекистонда фаолият юритиши Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи руҳсатнома (патент) расмийлаштиришда талаб қилинадиган сертификат олиш жараёнларини сезиларли тарзда енгиллаштиради, харажатлар камаяди, ҳамюртларимиз учун ортиқча оворагарчиликлар олди олинади”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Россия мигрантларнинг муаммоларини ҳал қилишда ҳамкорлик бошлади
Матбуот маркази
Россиялик иш берувчиларнинг талабномалари: номзодлар қандай имтиҳондан ўтишмоқда?