ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон аёллар фаоллигини ошириш борасида Хитой Аёллар федерацияси билан ҳамкорликни кенгайтиради. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Сзюнни қабул қилди.
Учрашувда ўтган 2024 йилда икки давлат ўртасида самарали ва салмоқли ҳамкорлик амалга оширилгани таъкидланди. Шунингдек, жорий йилда кун тартибида турган асосий масалалар ҳамда келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари, икки томонлама савдо-иқтисодий, таълим, грантлар ва ўзаро алмашинувлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, аёллар фаоллигини ошириш борасида Хитой Аёллар федерацияси билан ҳамкорликни кенгайтиришга, бу борада икки томонлама форум ва семинарлар ташкил этишга тайёр эканлиги маълум қилинди.