Актёр Ҳусан Мусабоев вафот этди

Актёр 1954 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Бугун, 8 февраль куни актёр, “Дўстлик” ордени соҳиби Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси маълум қилди.
Ҳусан Мусабоев “Ажойиб ҳаёлпараст”, “Бозор кўрмаган йигит”, “Анора”, “Ҳаёт мамот”, “Мен бу мен”, “Ўғригина келин”, “Эр бермоқ – жон бермоқ”, “Жиблажибон”, “Алдамадим, ҳазиллашдим”, “Ана холос!”, “Супер хизматкор”, “Яша, хотин!” каби кўплаб фильмлардаги ўзига хос роллари билан томошабин меҳрини қозонган.
Актёр 1954 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.
Бобомурод Ҳамдамов, Тўлқин Тожиев — 2024 йилда вафот этган машҳурлар