Россияда ташкилий ишга ёллаш учун "ягона оператор" пайдо бўлиши мумкин

Ўзбекистон делегацияси Москвада қатор вазирликлар билан учрашиб, меҳнат мигрантлари масалаларини муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Хорижий меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш мақсадида Россияда "ягона оператор" пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон делегациясининг 4-5 февраль кунлари Россияга бўлиб ўтган ташрифи давомида маълум бўлди.
Делегация Москва шаҳрида Россия Соғлиқни сақлаш, Ички ва Ташқи ишлар, Иқтисодий ривожланиш, Фан ва таълим взирликлари ҳамда Меҳнат ва бандлик федерал агентлиги (Роструд) раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.

"Россиянинг бир қатор вазирликлари ҳамкорлигида хорижлик ишчиларни ташкилий ёллаш бўйича “ягона оператор” тизимини яратиш масаласи муҳокама қилинди", - дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Шунингдек, меҳнат мигрантлари учун имтиёзли шароитлар яратиш, жумладан, айрим рухсатномалар олиш масалаларини Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириш, патент учун тўловни иш берувчи ҳисобидан тўлаш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, Россия ОАВларида меҳнат мигрантлари ҳақидаги ёлғон ва нохолис маълумотларнинг тарқалишининг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларини амалга оширишга келишиб олинди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон элчихонасида 4 февраль куни бир қатор йирик иш берувчилар иштирокида форум бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг 3 мингдан ортиқ фуқаросини ташкилий равишда ишга олиш бўйича тўртта ҳужжат имзоланди.
Миграция агентлиги 7 минг кишини Россияга ишга юбориш бўйича келишувга эришди