Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи якунланди

Тадбирлар якунлангач, Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлат раҳбарини Малайзия таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим “Petronas” корпорациясининг бош қароргоҳи – “Twin Towers” биносига ташриф буюриб, компания президенти Муҳаммад Тавфиқ билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Мирзиёев хомашёни чуқур қайта ишлаш ва “яшил” энергетика лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги истиқболли режаларни қўллаб-қувватлади.
Президент Узбекистана поддержал планы по развитию партнерства с корпорацией Petronas
Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, карбонат ангидрид газини ушлаб қолиш ва сақлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш, “Petronas” университети негизида юқори малакали кадрлар тайёрлаш устувор вазифалар сифатида қайд этилди.
Президент Узбекистана поддержал планы по развитию партнерства с корпорацией Petronas
Шундан сўнг Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.
Официальный визит в Малайзию завершился
Тадбирлар якунлангач, Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлат раҳбарини Малайзия таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Тошкент вилоятида Малайзия компанияси бошқарувида махсус иқтисодий зона очилади