Миграция агентлиги 7 минг кишини Россияга ишга юбориш бўйича келишувга эришди

Компанияларнинг ишчиларга яратган шароитлари, ойлик маошлари тўлиқ ўрганиб чиқилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. 7000 нафар Ўзбекистон фуқароларини Россия компанияларига ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Бу ҳақда Миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Россияда фаолият олиб бораётган 20 тага яқин йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Заключены контракты с крупнейшими российскими работодателями
Мулоқот томонлар учун самарали кечди. Якунда “ANT YAPI”, “ОЗОН КОМЬЮНИТИ”, “ПЭК” ва “СПАР МИДЛ ВОЛГА” компаниялари билан 7000 нафар Ўзбекистон фуқароларини мазкур компанияларга ташкилий тарзда ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Заключены контракты с крупнейшими российскими работодателями
Таъкидланишича, ушбу компанияларнинг ишчиларга яратган шароитлари, ойлик маошлари тўлиқ ўрганиб чиқилди. Февраль ойида ҳудудларда номзодларни саралаш тадбирлари бўлиб ўтади.
Россиянинг Курган вилоятидаги завод ўзбекистонликларни ишга жалб қилмоқчи