ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Саудия Арабистони мустақил Фаластин давлатини яратмасдан туриб Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатмайди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ТИВнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган баёнотда айтилган, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фаластин давлатини барпо этиш бўйича позицияси қатъий ва ўзгармасдир... Саудия Арабистони... бу мақсадга эришмасдан туриб Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатмайди...”, — дейилади баёнотда.
Саудия Арабистонининг позицияси музокаралар объекти эмас ва бу АҚШнинг аввалги ва ҳозирги маъмуриятига ҳам маълум қилинган, дея таъкидлади қироллик ТИВ.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторини “бузғунчи майдон” деб атаб, унинг аҳолисини кўчириш яхшироқ бўларди, деб айтди. АҚШ кўчириш ҳаракатларини молиялаштирмайди, деди Трамп, зарур маблағга эга бўлган Яқин Шарқ давлатлари бу жараён учун пул тўлаши мумкин деган фикрни билдирди.
Шунингдек, Трамп келгуси тўрт ҳафта ичида Исроил Ғарбий Соҳилда суверенитетга эга бўлиши керакми ёки йўқми деган саволга жавоб беришга ваъда берди.