TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида қўшма баёнот имзоланди, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.
“Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:
1.
Маҳсулотларнинг "ҳалол" стандартларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;2.
Божхона ишида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим;3.
Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;4.
Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;5.
Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;6.
Суд-экспертлик фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;7.
Академик-дипломатик ҳамкорлик тўғрисида битим;8.
"Ақлли" шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;9.
2025-2026 йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма режа.