Мирзиёев Малайзияга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ, Куала-Лумпурда олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзияга жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди", — дейилади хабарда.
Ташриф дастурига мувофиқ, Куала-Лумпур шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади. Шунингдек, Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар, қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
Малайзия Ўзбекистонда АЁҚШлар тармоғи ва транспорт-логистика инфратузилмасини яратмоқчи