Лавров МДҲ давлатларининг Россиядаги элчилари билан учрашди

Тадбир давомида Россия раислигида 2024 йилда МДҲ форматидаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва МДҲга аъзо давлатларнинг Россияда аккредитациядан ўтган элчиларининг анъанавий учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Учрашувда Ҳамдўстлик бош котиби Сергей Лебедев, Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида Россия раислигида 2024 йилда МДҲ форматидаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди.
"2025 йил – Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги – Нацизмга қарши курашда тинчлик ва ҳамжиҳатлик йили бўлиши учун асосий вазифалар белгиланди, ташқи сиёсатни мувофиқлаштиришни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, хавфсизликни таъминлашда ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди", — дейилади хабарда.
Учрашув иштирокчилари долзарб глобал ва минтақавий муаммолар, жумладан, Россия Федерацияси президентининг Евроосиёда тенг ва ажралмас хавфсизликнинг янги архитектурасини шакллантириш ташаббусини амалга ошириш борасида фикр алмашишди.
Шунингдек, Тожикистоннинг жорий йилда МДҲга раислигининг устувор йўналишлари қўллаб-қувватланди.
МДҲ давлат раҳбарлари қачон учрашиши айтилди