TOШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Россия Қуролли кучлари етти ҳудудда Украина Қуролли кучларининг элликтака яқин дронини уриб туширди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Ўтган кечада навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 49 та учувчисиз учиш аппаратини тутиб олди ва йўқ қилди”, — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича:
Ростов вилоятида йигирма бешта;
Волгоград вилоятида саккизта;
Курск вилоятида олтита;
Ярославл вилоятида тўртта;
Белгород, Воронеж вилоятлари ва Краснодар ўлкасида иккитадан дрон уриб туширилди.
Губернатор Михаил Евраев Ярославлга яқинлашганда қайтарилган ҳужум ҳақида хабар берди. Волгоград вилояти раҳбари Андрей Бочаровнинг айтишича, нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудига учувчисиз самолётлардан бирининг қолдиқлари тушганда ёнғин келиб чиққан ва у тезда ўчирилган. Яраланган ишчилардан бири касалхонага ётқизилган.
Украина Қуролли кучлари ҳар куни дронлар ёрдамида Россиянинг чегара ва марказий ҳудудларидаги объектларга ҳужум қилишга уринмоқда. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари душманнинг аксар аппаратларини йўқ қилади.