TOШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Бугун Россия пойтахтидаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Москва шаҳри марказидаги Ислом Каримов номидаги майдонда бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон элчихонаси ходимлари, Миграция агентлиги ваколатхонаси вакиллари ва фаол ватандошлар қатнашди.
Иштирокчилар Ўзбекистон биринчи президенти ҳайкали пойига гуллар қўйди.
Маълумот учун, 2018 йил 18 октябрда Москва шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилган эди.