Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Биринчи президентнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, фазилатлари ёдга олинди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни пойтахтдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маросимда Олий Мажлис палаталари, президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги жам бўлди.
1 / 9
2 / 9
3 / 9
4 / 9
5 / 9
6 / 9
7 / 9
8 / 9
9 / 9
“Бу эл-юртга хизмат унутилмаслиги, ҳамиша эъзозланишидан далолат. Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан биринчи президентимизнинг хотираси абадийлаштирилди, у киши таваллуд топган 30 январь ҳар йили нишонланадиган бўлди. Тошкентда илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Самарқандга ташрифлар чоғида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди”, - дейилади хабарда.
Маросимда эҳтиром ва бирдамлик намоён бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи президентнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, фазилатлари ёдга олинди.
Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.
Татьяна Каримова Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди