"ATI.SU юк ташиш биржасига жойлаштирилган Ўзбекистондан бошқа давлатларга юк ташиш учун аризалар сони 48 фоизга, нархлар эса 6 фоизга ошди", —дейилади хабарда.
“Иккинчи ярим йилликда экспорт ташувларига талабнинг кескин ортиши биз учун кутилмаган бўлди. Лекин шунга ўхшаш тенденцияларни Марказий Осиёнинг баъзи бошқа мамлакатларида, масалан, Қозоғистонда ҳам кўрамиз. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бунга кўп жиҳатдан Россияга қарши янги санкциялар пакетлари ва биринчи навбатда АҚШ жорий этган июндаги чекловлар сабаб бўлмоқда. Улар қатор ҳудудларда, жумладан, Хитойда россиялик импортчилар учун тўловларни сезиларли даражада мураккаблаштирган, бу эса уларни бошқа давлатлар, жумладан, Ўзбекистондан етказиб берувчиларни излашга мажбур қилган”, — деди ATI.SU халқаро юк ташиш биржасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Фарид Вахидов.