ШҲТ давлат раҳбарлари қачон учрашиши маълум бўлди

ШҲТ бош котиби: Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши август ойи охири – сентябрь бошида бўлиб ўтади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг 2025 йилги йиғилиши август ойи охири – сентябрь бошида Хитойда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Саммит анъанавий тарзда ўз раислигини якунлаётган давлатда ўтказилади. Шу боис жорий йилда ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси Хитойда бўлиб ўтади. Саналар белгиланди: август охири - сентябрнинг боши. Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида муҳим қарорлар қабул қилиниши, муҳим ҳужжатлар имзоланиши ва тасдиқланиши кутилмоқда. Айни пайтда ушбу муҳим тадбирга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда, – дейди Ермекбаев.
ШҲТга аъзо давлатлар давлат раҳбарларининг аввалги саммити Қозоғистонда 2024 йил июль ойи бошида бўлиб ўтган.
Осиё ва Африка давлатлари ШҲТда кузатувчи мақомини олиш учун ариза топширган — бош котиб