Приморск ўлкаси Бухоро, Самарқанд ва Сирдарёдан мутахассисларни ишга жалб этмоқчи

Приморск ўлкасидаги иш берувчилар томонидан ўзбекистонликлар учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Россиянинг Приморск ўлкаси делегацияси малакали мутахассисларни ишга жалб этиш бўйича музокаралар ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга келади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги вакиллари ва Приморск ўлкаси ҳукумати мутасаддилари ўртасида онлайн музокаралар ўтказилди.
Томонлар Ўзбекистон фуқароларини қонуний асосда Россиянинг Приморск ўлкасига ишга жалб қилиш масалалари юзасидан фикр алмашишди.
“Шу йил февраль ойида Приморск ўлкаси делегациясининг Ўзбекистонга навбатдаги ташрифини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Сафар давомида Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидан малакали ишчиларни Приморск ўлкасига ишга жалб этиш бўйича музокаралар ўтказилиши режалаштирилмоқда”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, Приморск ўлкасидаги иш берувчилар томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун барча шароитлар яратиб берилади.
Бундан ташқари, ишга жалб қилинадиган фуқароларнинг Россияда меҳнат фаолиятини олиб бориши учун рухсатнома (патент)ни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш мақсадида тиббий кўрикдан ўтиш ва юқумли касалликлар мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномаларни расмийлаштиришни Ўзбекистонда ўтказиш кўриб чиқилмоқда.
Россия Приморск ўлкасида Тошкент технопаркининг филиалини очишни таклиф қилди
Приморск ўлкаси билан миграция соҳасида музокара ўтказилди — батафсил
Келаси йил Самарқандда миграция бўйича Приморск ўлкаси ваколатхонаси очилиши мумкин