Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Америкаликлар Украинага ёрдам тўхтатилишини олқишламоқда

Маржори Тейлор Грин Конгрессда Трампнинг Украина бўйича қарорига қойил қолишганини айтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Америка халқи АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг бошқа давлатларга ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги қарорини олқишламоқда. Бу ҳақда АҚШ Конгресси аъзоси Маржори Тейлор Грин Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Трамп расман АҚШ президенти лавозимига киришди: у қандай ишларни амалга оширишга улгурди?
“Президент Трамп ва бизнинг янги давлат котибимиз Марко Рубио Украина ва бошқа мамлакатларга барча хорижий ёрдамни тўхтатди. Давлат департаменти шокда, аммо Америка халқи ундай эмас, биз нишонламоқдамиз”, — деб ёзади у.
Дональд Трамп ўз лавозимига киришганч, 90 кунга деярли барча хорижий ёрдам дастурларини, жумладан, Киевни молиялаштиришни дарҳол тўхтатилгани эълон қилинган эди. Бироқ Исроил ва Мисрга ёрдам бериш тўхтатилмаган.
Бундан ташқари, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳам Украинадаги лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиш бўйича кўрсатма олган.
Трамп дарҳол Путин билан учрашмоқчи