Минскда МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раислари йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси йиғилиш иштирокчиларини қутлаб, кенгаш фаолиятининг муҳимлиги ва долзарблигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. 24 январь куни Минск шаҳрида Беларусь Марказий сайлов комиссияси (МСК) раислигида МДҲга аъзо давлатларнинг сайлов органлари раислари Маслаҳатлашув кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон МСК матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда кенгаш аъзолари – Беларусь (Игорь Карпенко), Қирғиз Республикаси (Нуржан Шайлдабекова), Россия Федерацияси (Элла Памфилова), Ўзбекистон (Зайниддин Низамходжаев) ҳамда видеоконференцалоқа режимида Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раиси (Нурлан Абдиров) иштирок этди. Шунингдек, маслаҳат овози ҳуқуқига эга бўлган МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев ва МДҲ ПА Котибияти раҳбари – Бош котиби Дмитрий Кобицкий қатнашди.
Председатель ЦИК Узбекистана принял участие в работе заседания Консультативного совета руководителей избирательных органов государств – участников СНГ
Электорал муҳокамалар доирасида кенгаш аъзолари қуйидаги мавзуларда маърузалар тинглади: 2024 йилда Қозоғистондаги сайлов жараёнлари, Қирғиз Республикасидаги янги сайлов цикллари бошланиши – маъмурий-ҳудудий ислоҳотлар доирасидаги маҳаллий сайловлар, МДҲга аъзо давлатларнинг сайлов органлари раҳбарлари кенгаши мамлакатлари ўртасида минтақавий ҳамкорлик истиқболлари.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси йиғилиш иштирокчиларини қутлаб, кенгаш фаолиятининг муҳимлиги ва долзарблигини таъкидлади. Низамходжаевнинг сўзларига кўра, кенгашнинг асосий устувор вазифалари МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, сайлов жараёнларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, сайловчилар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий асосларни ривожлантириш ҳамда демократик сайловларни ташкил этиш ва ўтказишдир.
Низамходжаев кенгашнинг яна бир муҳим вазифаси сифатида МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари фаолияти бўйича маълумот ва тажриба алмашишни қайд этди.
Председатель ЦИК Узбекистана принял участие в работе заседания Консультативного совета руководителей избирательных органов государств – участников СНГ
У 2024 йилги сайлов кампаниясининг баъзи жиҳатларига тўхталиб, Ўзбекистон тарихида илк бор мамлакатдаги давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ўтказилганлигини ва муваффақиятли ўтганини таъкидлади.
Низамходжаев МДҲ Ижроия қўмитаси, МДҲ ПА ва Кенгаш аъзоларига халқаро кузатувда иштирок этиш учун ўз делегациялари ва вакилларини юборганликлари учун миннатдорлик билдирди.
Маслаҳатлашув кенгаши йиғилишида сайлов соҳасида ёшлар сиёсати бўйича ишчи гуруҳини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Беларусь президенти сайлови: Ўзбекистон МСК жараёнлар кузатувини бошлади