Беларусь президенти сайлови: Ўзбекистон МСК жараёнлар кузатувини бошлади
12:46 24.01.2025 (янгиланди: 12:52 24.01.2025)
© Центральная избирательная комиссияО встрече председателей Центральных избирательных комиссий Узбекистана и Беларуси
© Центральная избирательная комиссия
Oбуна бўлиш
Минск шаҳрида Зайниддин Низамходжаев ва Беларусь МСК раиси Игорь Карпенко ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги делегация Беларусь президенти сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари кузатувини бошлади. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар берди.
Кеча Минск шаҳрида Зайниддин Низамходжаев ва Беларусь МСК раиси Игорь Карпенко ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Низамходжаев мамлакатнинг келажагини белгилаб берадиган муҳим сиёсий тадбирда иштирок этиш учун таклиф қилгани учун Карпенкога ўз миннатдорчилигини билдирди.
© Центральная избирательная комиссияО встрече председателей Центральных избирательных комиссий Узбекистана и Беларуси
О встрече председателей Центральных избирательных комиссий Узбекистана и Беларуси
© Центральная избирательная комиссия
Учрашув иштирокчилари сайлов соҳасидаги ҳамкорликнинг ижобий динамикасига алоҳида эътибор қаратди.
“Умумий мақсад ва тамойилларимизни ҳисобга олган ҳолда ўтган йили ҳамкорлигимизни расмийлаштириб, Ўзбекистон ва Беларусь МСКлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги протоколни имзоладик. Бу бизнинг шериклик муносабатларимизни янги даражага олиб чиқди”, – деди Низамходжаев.
Беларусь МСК раиси Ўзбекистон делегациясини президентлик сайловларини халқаро кузатишда иштирок этаётгани билан қутлади, мамлакат сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеага бўлган бундай эътибор учун миннатдорлик билдирди.
© Центральная избирательная комиссияО встрече председателей Центральных избирательных комиссий Узбекистана и Беларуси
О встрече председателей Центральных избирательных комиссий Узбекистана и Беларуси
© Центральная избирательная комиссия
Карпенко сайловга тайёргарлик кўриш жараёнлари тўғрисида маълумот берди. Беларусь президенти сайловини кузатиш учун 474 нафар халқаро кузатувчи аккредитация қилингани айтилди.
Карпенко, шунингдек, сайловни кузатиш бўйича Жамоатчилик кузатув маркази фаолияти бошлангани ҳақида маълумот берди. Ушбу марказ сайлов жараёнини кузатиш учун мамлакатнинг йирик жамоатчилик бирлашмалари ва сиёсий партиялари вакилларини бирлаштирган. Мамлакатдаги сайлов жараёнини жами 44 361 нафар маҳаллий кузатувчи назорат қилмоқда.
© Центральная избирательная комиссияО встрече председателей Центральных избирательных комиссий Узбекистана и Беларуси
О встрече председателей Центральных избирательных комиссий Узбекистана и Беларуси
© Центральная избирательная комиссия
У 21 январдан 25 январга қадар мамлакат бўйлаб ўтказилаётган муддатидан олдин овоз бериш жараёнига тўхталиб ўтиб, муддатидан олдин овоз бериш фуқароларнинг сайлов жараёнидаги фаоллигини намоён этишини алоҳида қайд этиб ўтди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Беларусь президенти сайлови 26 январь куни бўлиб ўтади.