Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда иккинчи саноат кооперация лойиҳаси тасдиқланди

Саноат кооперацияси — ЕОИИнинг уч ёки ундан ортиқ давлати иштирок этаётган лойиҳаларга арзон фоизли молия жалб этиш имконини беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) иккинчи саноат кооперация лойиҳаси тасдиқланди, деди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат сиёсати департаменти раиси ўринбосари Георгий Арзуманян.
Бу Қозоғистонда қуриладиган корхона бўлади. У комбайнлар учун кабиналар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Қўшма лойиҳада Қозоғистондан “Казростинжиниринг”, Беларусдан “Куво” ва “Салео” корхоналари ҳамда Россиянинг “Ростсельмаш” корхоналари иштирок этади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 87 млн рубль бўлиб, ундан 74 млн рубли — кредит маблағлари бўлади. ЕИК томонидан ажратиладиган 34-35 млн рубль субсидия ёрдамида янги ташкил қилинаётган корхона йилига 3 фоизли кредит олиш имконига эга бўлади.

"Лойиҳа амалга оширилиши натижасида комбайнлар учун кабиналар ишлаб чиқариш тўлиқ маҳаллийлаштирилади. Йилига 700 тадан 1000 тагача комбайн ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, 50 киши иш билан таъминланади", - дейди Арзуманян.

Маълумот учун, ЕОИИда саноат кооперацияси — бу 2025 йилда илк бор қўлланиши бошланган янги механизм. У ЕОИИнинг уч ёки ундан ортиқ аъзолари иштирок этаётган саноат кооперация лойиҳаларига Иттифоқ миқёсида арзон фоизли молия манбаларини жалб этиш имконини беради. Ўзбекистон ҳам ЕОИИнинг ушбу кооперация шаклини катта қизиқиш билан ўрганаётгани ҳақида олдин хабар берган эдик.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор