https://sputniknews.uz/20241214/ozbekiston-eoii-davlatlari-iqtisodiy-hamkorlik-47094799.html
Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор
Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор
Sputnik Ўзбекистон
Амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мазкур йиғилишда кузатувчи давлат мақомида иштирок этди.
2024-12-14T10:09+0500
2024-12-14T10:09+0500
2024-12-14T10:31+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
москва
мажлис
ўзбекистон
абдулла арипов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0e/47094397_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_88fc3f6fce70befba976ad8cff3c015b.jpg
TOШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Кеча, 13 декабрь куни Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳукумат порталида хабар берилди. Амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мазкур йиғилишда кузатувчи давлат мақомида иштирок этди. Шунингдек, мажлисда Россия Ҳукумати раиси М.Мишустин, Беларусь Бош вазири Р.Головченко, Қозоғистон Бош вазири О.Бектенов, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси А.Жапаров, Арманистон Бош вазири Н.Пашинян, видео мурожаат орқали Куба Бош вазири М.Круз қатнашди. Ўзбекистон кузатувчи мақомида Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари билан кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги билдирилди. Жорий йил октябрь ойида Ереванда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши якунлари бўйича имзоланган уч йиллик Қўшма ҳаракатлар режасини амалга ошириш бошлангани шунингдек, келгуси баҳорда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва ЕОИИ Ишбилармонлар кенгашининг қўшма мажлиси, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ва Евроосиё иқтисодий комиссиясининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича қўшма ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилишини ташкил этиш бўйича фаол тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Мажлисда Ўзбекистон томони иштирокчиларни давлат раҳбарининг Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг сўнгги йиғилишида илгари сурган ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлашга чақирди.
https://sputniknews.uz/20241213/moskvada-eoii-hukumatlararo-kengashi-majlisi-bolib-otmoqda-47088324.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0e/47094397_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b797a4a5da30b3be8ac14272bfdb00eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон еоии давлатлари
ўзбекистон еоии давлатлари
Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор
10:09 14.12.2024 (янгиланди: 10:31 14.12.2024) Амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мазкур йиғилишда кузатувчи давлат мақомида иштирок этди.
TOШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Кеча, 13 декабрь куни Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳукумат порталида
хабар берилди. Амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мазкур йиғилишда кузатувчи давлат мақомида иштирок этди.
Шунингдек, мажлисда Россия Ҳукумати раиси М.Мишустин, Беларусь Бош вазири Р.Головченко, Қозоғистон Бош вазири О.Бектенов, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси А.Жапаров, Арманистон Бош вазири Н.Пашинян, видео мурожаат орқали Куба Бош вазири М.Круз қатнашди.
Ўзбекистон кузатувчи мақомида Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари билан кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги билдирилди.
Жорий йилнинг ўн ойи якуни бўйича Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 12 фоизга ўсди. Сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасида инвестиция, транспорт-логистика, туризм соҳаларида ўсиш кузатилди. Бунда айниқса, “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” халқаро транспорт йўлаги яратилгани муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Жорий йил октябрь ойида Ереванда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши якунлари бўйича имзоланган уч йиллик Қўшма ҳаракатлар режасини амалга ошириш бошлангани шунингдек, келгуси баҳорда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва ЕОИИ Ишбилармонлар кенгашининг қўшма мажлиси, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ва Евроосиё иқтисодий комиссиясининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича қўшма ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилишини ташкил этиш бўйича фаол тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Мажлисда Ўзбекистон томони иштирокчиларни давлат раҳбарининг Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг сўнгги йиғилишида илгари сурган ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлашга чақирди.