ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Россия ҳарбийлари ДХРнинг Солёное қишлоғини назорат остига олди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Фаол ҳужум ҳаракатлари натижасида “Марказ” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Донецк Халқ Республикасининг Солёное аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, гуруҳ жангчилари олтита аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг бешта механизациялашган, мотопиёда бригадалари ва Украина миллий полициясининг “Лють” ҳужум бригадасининг ишчи кучи ва техникасини мағлуб этишди.
Душман 570 нафар ҳарбий хизматчи, тўртта зирҳли жанговар машина, тўққизта автомобиль, 155 мм Krab ўзиюрар артиллерия мосламасини йўқотди.
Охирги суткада авиация, учувчисиз самолётлар, ракета кучлари ва артиллерия Украина Қуролли кучларининг ҳарбий аэродромлари ва Украина ҳарбий-саноат комплекси фаолиятини таъминловчи муҳим газ объектларига зарба берди.
Бундан ташқари, рус қўшинлари 144 та ҳудудда душманнинг ишчи кучи ва техникаси тўпланишини яксон қилди.