ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Тошкентда Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада 2026-2030 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастури имзоланди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси икки давлат ҳарбий идоралари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича 50 та қўшма тадбирни ўз ичига олади.
Маросим Россия мудофаа вазирининг Тошкентга расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
“Ҳужжатларни Россия ва Ўзбекистон ҳарбий идоралари раҳбарлари Андрей Белоусов ва Шуҳрат Халмуҳамедов имзолади”, — дейилади хабарда.