ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Минскда 22 январь куни Тожикистон раислигида МДҲ Доимий вакиллар кенгашининг жорий йилдаги биринчи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси маълум қилди.
“22 январь куни Минск шаҳридаги МДҲ Ижроия қўмитасида Тожикистон Республикаси раислигида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Ҳамдўстликнинг устав ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий ваколатли вакиллари кенгашининг жорий йилдаги биринчи мажлиси бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Учрашувда МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев ва Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ департаменти бошлиғи, Тожикистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бўйича миллий координатори Аҳмад Саидмуродзода иштирок этиши режалаштирилган. Унда Тожикистоннинг 2025 йилда МДҲ раислиги Концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури тақдим этилади.
Йиғилишда доимий вакиллар ҳам ўтган йилги фаолияти якунларини сарҳисоб қилади ва 2025 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлайди. Кенгаш аъзолари МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасини ҳамда Ҳамдўстликни янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича асосий тадбирлар режасини амалга оширишнинг боришини муҳокама қилиш ниятида.
Учрашув доирасида “Беларусь молдованлари: этномаданий ўзига хослик ва интеграция” китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.