https://sputniknews.uz/20250119/minsk-mdh-kengash-majlis-47612224.html
Минскда МДҲ Доимий вакиллар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади
Минскда МДҲ Доимий вакиллар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Кенгаш аъзолари МДҲ ТИВ кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасини ҳамда Ҳамдўстликни янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича асосий... 19.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-19T11:34+0500
2025-01-19T11:34+0500
2025-01-19T11:34+0500
дунё янгиликлари
дунёда
мдҳ
тожикистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/08/30599592_0:169:1620:1080_1920x0_80_0_0_e6a420ade4a93afd7291af09679a0b62.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Минскда 22 январь куни Тожикистон раислигида МДҲ Доимий вакиллар кенгашининг жорий йилдаги биринчи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси маълум қилди.Учрашувда МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев ва Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ департаменти бошлиғи, Тожикистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бўйича миллий координатори Аҳмад Саидмуродзода иштирок этиши режалаштирилган. Унда Тожикистоннинг 2025 йилда МДҲ раислиги Концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури тақдим этилади.Йиғилишда доимий вакиллар ҳам ўтган йилги фаолияти якунларини сарҳисоб қилади ва 2025 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлайди. Кенгаш аъзолари МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасини ҳамда Ҳамдўстликни янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича асосий тадбирлар режасини амалга оширишнинг боришини муҳокама қилиш ниятида.Учрашув доирасида “Беларусь молдованлари: этномаданий ўзига хослик ва интеграция” китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/08/30599592_0:0:1440:1080_1920x0_80_0_0_1c502be9017be8de4b18fd02ad4474b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, мдҳ, тожикистон
дунё янгиликлари, дунёда, мдҳ, тожикистон
Минскда МДҲ Доимий вакиллар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади
Кенгаш аъзолари МДҲ ТИВ кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасини ҳамда Ҳамдўстликни янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича асосий тадбирлар режасини муҳокама қилишади.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Минскда 22 январь куни Тожикистон раислигида МДҲ Доимий вакиллар кенгашининг жорий йилдаги биринчи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси
маълум қилди. “22 январь куни Минск шаҳридаги МДҲ Ижроия қўмитасида Тожикистон Республикаси раислигида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Ҳамдўстликнинг устав ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий ваколатли вакиллари кенгашининг жорий йилдаги биринчи мажлиси бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Учрашувда МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев ва Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ департаменти бошлиғи, Тожикистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бўйича миллий координатори Аҳмад Саидмуродзода иштирок этиши режалаштирилган. Унда Тожикистоннинг 2025 йилда МДҲ раислиги Концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури тақдим этилади.
Йиғилишда доимий вакиллар ҳам ўтган йилги фаолияти якунларини сарҳисоб қилади ва 2025 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлайди. Кенгаш аъзолари МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасини ҳамда Ҳамдўстликни янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича асосий тадбирлар режасини амалга оширишнинг боришини муҳокама қилиш ниятида.
Учрашув доирасида “Беларусь молдованлари: этномаданий ўзига хослик ва интеграция” китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.