Ёғоч усталари кўп, аммо “илдиз уста”лари кам. Бугунга қадар Ўзбекистонда ҳали ҳеч ким илдизлардан ноёб ва тарихий буюмлар ясаш бўйича юқори чўққига эришган эмас. Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи янгийўллик Беҳзод Мадраимов эса бу соҳада катта инқилобни амалга оширди.
Уста Мадраимов Россияда ўрганган бу ҳунарни ватанда катта даромадли бизнесга айлантиришга эришди. Ҳозирда у ўзи ясаган қимматбаҳо ва нодир асарларни кўплаб давлатларга экспорт қилиб келмоқда.
Уста ҳикояси – Sputnik Ўзбекистон видеосида.