Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ: Бишкекда божхона фаолиятини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди

Евроосиё иқтисодий комиссиясининг божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Руслан Давидов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биринчи ўринбосари Данияр Амангелдиев билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Бишкекда Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) божхона фаолиятини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Руслан Давидов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биринчи ўринбосари Данияр Амангелдиев билан учрашди.
Вопросы таможенного регулирования в ЕАЭС обсудили в Бишкеке
ЕОИИ ягона божхона транзити тизимини жорий этиш, божхона чегараларини кесиб ўтишни соддалаштириш, назорат-ўтказиш пунктларини тартибга солишда истиқболли технологиялардан фойдаланиш, электрон навигация пломбаларидан фойдаланиш, шунингдек, божхона маълумотлари алмашинуви каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар Иттифоқ бўйлаб ягона божхона бошқарувини таъминлаш учун конструктив ҳамкорлик муҳимлигини қайд этдилар.
Ишчи ташриф доирасида Руслан Давидов Қирғиз Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона хизматида ҳам бўлиб, божхона органларининг “Смарт Бажи” янги ахборот тизимини жорий этиш жараёни билан танишди. Комиссиянинг божхона блоки раҳбари ҳамкасблари билан ўтган йиғилишда эришилган келишувлар ижроси ҳамда келгусидаги ишлар режаларини муҳокама қилди.
ЕОИИ ягона божхона транзити тизими тўғрисидаги битим Иттифоқ мамлакатлари раҳбарлари томонидан 2024 йил декабрь ойида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида имзоланган эди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ тўртта давлатнинг ғилдирак дискларига божлар жорий қилмоқда