https://sputniknews.uz/20250116/eoii-davlat-gildirak-disk-boj-47579883.html
ЕОИИ тўртта давлатнинг ғилдирак дискларига божлар жорий қилмоқда
ЕОИИ тўртта давлатнинг ғилдирак дискларига божлар жорий қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Бу Иттифоқда маҳаллий ишлаб чиқаришни ҳимоя қилиш имконини беради. 16.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-16T15:13+0500
2025-01-16T15:13+0500
2025-01-16T15:13+0500
ўзбекистон ва еоии
дунё янгиликлари
дунёда
еоии
транспорт
божхона божи
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/621/02/6210271_0:0:3076:1731_1920x0_80_0_0_bea7afc24e22580f1516b7a9d3d27b35.jpg
TOШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Япония, Таиланд, Туркия ва Малайзиядан алюминий ғилдирак дискларига беш йил муддатга бож жорий этмоқда, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати. Ушбу чора ЕОИИда маҳаллий ишлаб чиқаришни ҳимоя қилиш учун кўрилди, чунки изланишлар ушбу тўртта давлатдан келиб чиқадиган товарларнинг демпинг импорти ва Иттифоқнинг иқтисодий секторига моддий зарар етказилишини аниқлади. Маълумот учун, 2019 йилдан бошлаб ЕОИИ мамлакатларида Хитойдан алюминий қуйма ғилдираклар учун антидемпинг божлари амал қилади. 2024 йил охирида уларнинг муддати 2029 йилгача узайтирилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/621/02/6210271_345:0:3076:2048_1920x0_80_0_0_1438f817386b633d1a81f3732b6a5e51.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, еоии, транспорт, божхона божи, автомобил
дунё янгиликлари, дунёда, еоии, транспорт, божхона божи, автомобил
ЕОИИ тўртта давлатнинг ғилдирак дискларига божлар жорий қилмоқда
Бу Иттифоқда маҳаллий ишлаб чиқаришни ҳимоя қилиш имконини беради.
TOШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Япония, Таиланд, Туркия ва Малайзиядан алюминий ғилдирак дискларига беш йил муддатга бож жорий этмоқда, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)
матбуот хизмати. “Чора янги ва ишлатилган, диаметри 13 дан 20 дюймгача бўлган, шинали ёки шинасиз ғилдиракларга нисбатан қўлланилади. Унинг амал қилиш муддати беш йил бўлади. Бож тўлови ишлаб чиқарилган мамлакатга қараб божхона қийматининг 9,38-42,82 фоизи миқдорида белгиланди”, — дейилади хабарда.
Ушбу чора ЕОИИда маҳаллий ишлаб чиқаришни ҳимоя қилиш учун кўрилди, чунки изланишлар ушбу тўртта давлатдан келиб чиқадиган товарларнинг демпинг импорти ва Иттифоқнинг иқтисодий секторига моддий зарар етказилишини аниқлади.
"Демпинг мамлакатларидаги қуйма алюминий ғилдираклар ишлаб чиқарувчиларнинг нарх сиёсати ўзимизнинг корхоналар ички бозордаги улушини йўқотган шароитда товарларнинг сотиш нархини уларнинг таннархи ошишига мутаносиб равишда ошира олмаганига олиб келди. Натижада уларнинг сотуви фойдасиз бўлиб, ишлаб чиқариш рентабеллиги салбий бўлиб қолди", — дея тушунтирди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв.
Маълумот учун, 2019 йилдан бошлаб ЕОИИ мамлакатларида Хитойдан алюминий қуйма ғилдираклар учун антидемпинг божлари амал қилади. 2024 йил охирида уларнинг муддати 2029 йилгача узайтирилди.