Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Курск вилоятида барча йўналишларда ҳужум қилмоқда

Январь давомида Александрия, Леонидово, Русское Поречное ва Кругленкое аҳоли пунктлари озод қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия қўшинлари Курск вилоятида барча йўналишларда ҳужум олиб бормоқда, душман катта йўқотишларга дуч келмоқда ва орқага чекинмоқда, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Умуман олганда, бугунги кунга қадар дастлаб душман томонидан босиб олинган (1268 км. кв.) ҳудуднинг 63,2 фоизи (801 км кв) озод қилинди.
Январь ойининг 2 ҳафтаси давомида Россия қўшинлари Александрия, Леонидово, Русское Поречное ва Кругленкое аҳоли пунктларини озод қилишди.
Айниқса, “Ахмат” бўлинмалари, 42 мото-ўқчи дивизия ва Ҳаво-десант кучларининг 106- дивизиясининг қўшма ҳаракатлари душманга катта талофатлар келтирди, дейилади ҳисоботда.
Январь ойида ушбу йўналишида Украина армияси 5,6 мингдан ортиқ шахсий таркиби ва 570 та ҳарбий техникасини йўқотди.
Умумий ҳисобда, Курск вилоятидаги жангларда душманнинг 52 450 нафар аскари, 304 та танки, 231 та БМПси, 173 та зирҳли транспорт воситаси, 1562 зирҳли жанговар машинлари, 1493 та автомобили, 371 та артиллерия қуроллари ҳамда 44 та реактив тизимларини йўқ қилинди. Жумладан, 13 та АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ва 6 та MLRS ва бошқа техникалар.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Яраланганимга қарамай, сафдошларим ташлаб кетди” — украин аскари