ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Миср тадбиркорлари Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистон элчихонаси ёрдамида Мисрнинг "Sabbour" инвестицион консалтинг компанияси бош ижрочи директори Умар Саббур ва Ўзбекистондаги "B.Invest Group" компанияси молиявий директори Отабек Худойберганов ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Бизнесмены Узбекистана и Египта обсудили перспективы реализации инвестиционных проектов в нашей стране
© ИА "Дунё"
Суҳбат чоғида сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Миср томони Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида туристик мажмуалар барпо этиш, аҳолига хизмат кўрсатиш, замонавий тураржой қуриш каби имкониятларга алоҳида эътибор қаратди.
Музокаралар натижасида томонлар "Sabbour" компанияси раҳбарининг келгуси ойда Тошкентга ташрифини уюштириш ва истиқболли инвестицион лойиҳаларда унинг иштирокини муҳокама қилишга келишиб олди.
Маълумот учун, "Sabbour" инвестицион консалтинг компанияси 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Миср, шунингдек, Испания, БАА ва Грециядаги кўплаб кўчмас мулк лойиҳалари, замонавий тураржой масканларини барпо этишда иштирок этиб келмоқда.