https://sputniknews.uz/20241104/egypt-uzbekistan-suv-investitsiya-reja-46446140.html
Миср Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришга инвестиция киритишни режалаштирмоқда
Миср Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришга инвестиция киритишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Мисрнинг "Bell Group" ва "Veolia" компаниялари, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида келишувга эришилди. 04.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-04T09:13+0500
2024-11-04T09:13+0500
2024-11-04T09:13+0500
иқтисод
ўзбекистон
миср
инвестиция
самарқанд
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0d/45636890_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_fa9f56e47643c59e77fec6fd58d18b46.jpg
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Миср Ўзбекистонда сув таъминоти ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширмоқчи, дея хабар берди "Дунё" АА.Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда Мисрнинг "Bell Group" ва "Veolia" компаниялари, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида келишувга эришилди.Учрашувда Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида сув таъминоти, оқова сувлар ва иситиш тизимларини модернизация қилиш, сув хўжалиги тизимини бошқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.Мулоқотда, хорижий ҳамкорлар вилоятнинг барча ҳудудларида сув соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, тизим самарадорлигини яхшилаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида бошқарувни йўлга қўйиш ва зарур инвестицияларни жалб этишга тайёр эканликларини билдиришди.
ўзбекистон
миср
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0d/45636890_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_f19d177307847ff4348d421049468acf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, миср, инвестиция, самарқанд, сув
иқтисод, ўзбекистон, миср, инвестиция, самарқанд, сув
Миср Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришга инвестиция киритишни режалаштирмоқда
Мисрнинг "Bell Group" ва "Veolia" компаниялари, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Миср Ўзбекистонда сув таъминоти ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширмоқчи, дея хабар берди
"Дунё" АА. Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда Мисрнинг "Bell Group" ва "Veolia" компаниялари, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида келишувга эришилди.
"Bell Group ва Veolia компаниялари томонидан яқин вақт ичида Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар концепциясини тақдим этиш, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан эса ушбу таклифларни ўрганиш ва ўз хулосасини билдириш ҳамда келгусида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни тайёрлаш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида сув таъминоти, оқова сувлар ва иситиш тизимларини модернизация қилиш, сув хўжалиги тизимини бошқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Мулоқотда, хорижий ҳамкорлар вилоятнинг барча ҳудудларида сув соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, тизим самарадорлигини яхшилаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида бошқарувни йўлга қўйиш ва зарур инвестицияларни жалб этишга тайёр эканликларини билдиришди.