TOШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мино, Арафот ва Муздалифада хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний Саудия Арабистонида мутасадди идоралар билан музокаралар ўтказишмоқда.
Муфтий Узбекистана провел переговоры в Саудовской Аравии
© Управление мусульман Узбекистана
Бундан кўзланган мақсад “Ҳаж-2025” мавсуми зиёратчилари тоат-ибодатларини қулай шароитларда бажаришларини таъминлашдан иборат.
“Мино, Арафот ва Муздалифада ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, муборак масканлар – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида муносиб шарт-шароитлар ҳозирлаш юзасидан “Тавофа” муассасаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур муассаса турар жой, транспорт, озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланади.
Мулоқотда қуйидагилар кўриб чиқилди:
ҳар бир ҳожи учун Мино водийсида етарли ўрин билан таъминлаш;
Арафот ҳудудидаги чодирларни иссиқ ўтказмайдиган замонавий сэндвич панеллар билан ўрашни охирига етказиш;
чодирларда “Sofa bed” (ёстиқ ва тўшак), “Martaba” (тўшак), совуткич сингари қулайликлар қилиш, коммунал хизматларни яхшилаш;
уч маҳал иссиқ овқат ва мунтазам чой-салқин ичимликлар билан таъминлаш;
Муздалифа ҳудудида етарли миқдордаги гилам-полослар ва сув билан таъминлаш.