Фарғона аэропортининг учиш-қўниш йўлагига янги ёритиш мосламалари ўрнатилди

Фарғона аэропортида муддати ўтган ва талабларга жавоб бермайдиган ёритиш мосламалари янгисига алмаштирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Фарғона халқаро аэропортида янги ёритиш-сигнал мосламалари ўрнатилди, дея хабар берди “Uzbekistan Airports”.
Қайд этилишича, компания Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Фарғона халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагига янги ёритиш мосламаларини ўрнатиш лойиҳасини амалга оширди.
В аэропорту Ферганы установили новые осветительные и сигнальные устройства
Бугунги кунга қадар CAT-1 типидаги (ICAO) янги ускуналарни ишга тушириш бўйича барча ишлар якунланди ва парвоз синови ўтказилди.
"Илгари аэродромда 1984 йилда ишлаб чиқарилган техник ва маънавий ҳолати бўйича эскирган, фойдаланиш муддати 3 мартадан ўтиб бўлган ва Ўзбекистон ва ICAO авиация қоидалари талабларига жавоб бермайдиган паст интенсивликдаги “Луч-4у” ёритиш мосламалари ўрнатилган эди. Қўниш фақат битта йўналишдан амалга оширилган, чироқларнинг ёритилиши эса қониқарли даражада бўлмаган”, — деди “Uzbekistan Airports” парвозларни аэродром-техник таъминлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Раҳматуллаев.
В аэропорту Ферганы установили новые осветительные и сигнальные устройства
Айтилишича, мазкур аэропорт Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда фойдаланилганлиги учун аэродромда замонавий жиҳозларни ўрнатиш бўйича ўзаро қарор қабул қилинди.
В аэропорту Ферганы установили новые осветительные и сигнальные устройства
Янги ёритиш тизими ICAO CAT-I биринчи тоифаси бўйича кундузи ва тунда, қийин об-ҳаво шароитида учиш-қўниш йўлагини кўриш имкониятларини 750х60 м бўлган ҳолда ҳар иккала курсдан аниқ қўнишини таъминлаш имконини беради.