TOШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Энди Ўзбекистонда ҳам “ЕОИИда ишлаш” ("Работа в ЕАЭС") иловаси хизматлари ишлайди, дея хабар берди Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари биринчи департаменти Евроосиё иқтисодий интеграцияси бўлими матбуот хизмати.
“Демак, Ўзбекистонга ишлаш учун кўчиб ўтаётган мобил илова фойдаланувчилари ўз смартфонлари орқали ишга жойлашиш учун зарур бўлган хизматларни тўғридан-тўғри олишлари мумкин”, — дейилади хабарда.
Иловада қуйидаги функциялар ишлайди:
мамлакатда мавжуд бўш иш ўринларини қидириш;
давлат органларига, шу жумладан, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва рўйхатга олиш картасини олиш учун мурожаат қилиш;
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун солиқ тўловчининг хизматларидан фойдаланиш;
IT визаси, ишлаш учун рухсатнома, виза режимлари ва бошқаларни олиш бўйича маълумотларга кириш.
Бундан ташқари, илова уй-жой топиш, авиа ва поезд чипталарини харид қилиш хизматлари билан тўлдирилган.