Ўзбекистон ва Россиянинг балиқчилик соҳасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Россияда балиқчилик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон учун Россиянинг махсус иқтисодий зонасида, Узоқ Шарқ балиқчилик ҳавзасида 20 минг тонна минтай ва 5 минг тонна селд балиғини овлашга квота ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 10 январь куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Россия Федерал балиқчилик агентлиги раҳбари ўринбосари Андрей Яковлев билан видеоконференцалоқа шаклида мулоқот олиб борди.
ВНИРО и НИИ рыбоводства подписали меморандум о сотрудничестве.
Учрашувда Ўзбекистон ва Россияда балиқчилик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Жумладан, Россия ҳукумати томонидан Россиянинг махсус иқтисодий зонасида, Узоқ Шарқ балиқчилик ҳавзасида 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон учун 20 минг тонна минтай ва 5 минг тонна селд балиғини овлашга квота ажратилишига келишилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги балиқчилик соҳасидаги Қўшма комиссиянинг 1-сессиясининг якуний баённомасини расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди.
ВНИРО и НИИ рыбоводства подписали меморандум о сотрудничестве.
Учрашув якунида томонлар балиқчилик ва аквакултура соҳасида илмий-техникавий ҳамкорлик ва қўшма тадқиқотларни ривожлантириш, илмий-техникавий, амалий дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, балиқчилик тармоғи учун кадрлар малакасини ошириш, мутахассисларни тажриба алмашинувга юборишга келишиб олдилар.
Камчатка ўлкаси Ўзбекистонга балиқ маҳсулотларини етказиб беришни оширади – Морозова