https://sputniknews.uz/20250111/ozbekiston-rossiya-baliqchilik-47512083.html
Ўзбекистон ва Россиянинг балиқчилик соҳасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Россиянинг балиқчилик соҳасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон учун Россиянинг махсус иқтисодий зонасида, Узоқ Шарқ балиқчилик ҳавзасида 20 минг тонна минтай ва 5 минг тонна селд балиғини овлашга квота ажратилади.
2025-01-11T14:32+0500
2025-01-11T14:32+0500
2025-01-11T14:42+0500
ўзбекистон - россия
ҳамкорлик
балиқ
квота
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/11/42081956_0:140:3143:1908_1920x0_80_0_0_ff117292639278c0fea0dba489300039.jpg
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон учун Россиянинг махсус иқтисодий зонасида, Узоқ Шарқ балиқчилик ҳавзасида 20 минг тонна минтай ва 5 минг тонна селд балиғини овлашга квота ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Кеча, 10 январь куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Россия Федерал балиқчилик агентлиги раҳбари ўринбосари Андрей Яковлев билан видеоконференцалоқа шаклида мулоқот олиб борди.Учрашувда Ўзбекистон ва Россияда балиқчилик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.Ўз навбатида, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги балиқчилик соҳасидаги Қўшма комиссиянинг 1-сессиясининг якуний баённомасини расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди.Учрашув якунида томонлар балиқчилик ва аквакултура соҳасида илмий-техникавий ҳамкорлик ва қўшма тадқиқотларни ривожлантириш, илмий-техникавий, амалий дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, балиқчилик тармоғи учун кадрлар малакасини ошириш, мутахассисларни тажриба алмашинувга юборишга келишиб олдилар.
https://sputniknews.uz/20241125/kamchatka-ozbekiston-baliq-mahsulot-morozova-46803042.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/11/42081956_207:0:2938:2048_1920x0_80_0_0_267cd31df3806590d35eaf689eb5eb67.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия балиқчилик
ўзбекистон россия балиқчилик
Ўзбекистон ва Россиянинг балиқчилик соҳасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди
14:32 11.01.2025 (янгиланди: 14:42 11.01.2025) Ўзбекистон ва Россияда балиқчилик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон учун Россиянинг махсус иқтисодий зонасида, Узоқ Шарқ балиқчилик ҳавзасида 20 минг тонна минтай ва 5 минг тонна селд балиғини овлашга квота ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Кеча, 10 январь куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Россия Федерал балиқчилик агентлиги раҳбари ўринбосари Андрей Яковлев билан видеоконференцалоқа шаклида мулоқот олиб борди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Россияда балиқчилик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Жумладан, Россия ҳукумати томонидан Россиянинг махсус иқтисодий зонасида, Узоқ Шарқ балиқчилик ҳавзасида 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон учун 20 минг тонна минтай ва 5 минг тонна селд балиғини овлашга квота ажратилишига келишилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги балиқчилик соҳасидаги Қўшма комиссиянинг 1-сессиясининг якуний баённомасини расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Учрашув якунида томонлар балиқчилик ва аквакултура соҳасида илмий-техникавий ҳамкорлик ва қўшма тадқиқотларни ривожлантириш, илмий-техникавий, амалий дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, балиқчилик тармоғи учун кадрлар малакасини ошириш, мутахассисларни тажриба алмашинувга юборишга келишиб олдилар.