ТИВда Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида фикр алмашилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Мисрнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммад билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Спецпредставитель Президента Узбекистана по Афганистану встретился с послом Египта.
Суҳбат чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият, шунингдек, Ўзбекистон ва Мисрнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида фикр алмашдилар.
Спецпредставитель Президента Узбекистана по Афганистану встретился с послом Египта.
Элчи Тошкентнинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позициясини ривожлантириш ва мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
БМТ Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициясини юқори баҳолади