Ўзбекистон шаҳарларидан бири ва Мумбай ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилади

Тадбирда савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, ахборот технологиялари ва бошқа соҳалардаги шериклик муносабатларини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг Маҳараштра штати губернатори Чандрапурам Радҳакришнан билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик, жумладан, ҳудудлараро шериклик алоқалари кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, истиқболли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари ўрганилди.
Посол Узбекистана встретился с губернатором индийского штата Махараштра
Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари, жамият ҳаётининг барча жабҳаларидаги янгиланиш жараёни, хорижий сармоядорлар ва ишбилармонлар учун яратилган жозибадор ва қулай муҳит, улар билан биргаликда йўлга қўйилган йирик ва самарали қўшма лойиҳалар ҳақида маълумот тақдим этилди.
Тадбирда савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, туризм, маданият, илм-фан, таълим ва бошқа соҳалардаги шериклик муносабатларини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон шаҳарларидан бири ва Маҳараштра штати маъмурий маркази - Мумбай шаҳри ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатишга оид таклифлар ишлаб чиқиш бўйича келишиб олди.