https://sputniknews.uz/20250110/ozbekiston-mumbay-birodarlik-aloqalari-47495502.html
Ўзбекистон шаҳарларидан бири ва Мумбай ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилади
Ўзбекистон шаҳарларидан бири ва Мумбай ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилади
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик, жумладан, ҳудудлараро шериклик алоқалари кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, истиқболли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари ўрганилди.
2025-01-10T09:30+0500
2025-01-10T09:30+0500
2025-01-10T09:47+0500
ўзбекистон
ҳиндистон
ҳамкорлик
элчи
учрашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0a/47495786_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_461cedceed2ead858dad88a01b1df57d.jpg
TOШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг Маҳараштра штати губернатори Чандрапурам Радҳакришнан билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик, жумладан, ҳудудлараро шериклик алоқалари кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, истиқболли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари ўрганилди.Тадбирда савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, туризм, маданият, илм-фан, таълим ва бошқа соҳалардаги шериклик муносабатларини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон шаҳарларидан бири ва Маҳараштра штати маъмурий маркази - Мумбай шаҳри ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатишга оид таклифлар ишлаб чиқиш бўйича келишиб олди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0a/47495786_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_c4222dca70cfdb006a470b30714a9cda.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мумбай биродарлик алоқалари
ўзбекистон мумбай биродарлик алоқалари
Ўзбекистон шаҳарларидан бири ва Мумбай ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилади
09:30 10.01.2025 (янгиланди: 09:47 10.01.2025) Тадбирда савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, ахборот технологиялари ва бошқа соҳалардаги шериклик муносабатларини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
TOШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг Маҳараштра штати губернатори Чандрапурам Радҳакришнан билан учрашди, деб
хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик, жумладан, ҳудудлараро шериклик алоқалари кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, истиқболли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари ўрганилди.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари, жамият ҳаётининг барча жабҳаларидаги янгиланиш жараёни, хорижий сармоядорлар ва ишбилармонлар учун яратилган жозибадор ва қулай муҳит, улар билан биргаликда йўлга қўйилган йирик ва самарали қўшма лойиҳалар ҳақида маълумот тақдим этилди.
Тадбирда савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, туризм, маданият, илм-фан, таълим ва бошқа соҳалардаги шериклик муносабатларини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон шаҳарларидан бири ва Маҳараштра штати маъмурий маркази - Мумбай шаҳри ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатишга оид таклифлар ишлаб чиқиш бўйича келишиб олди.