Ўзбекистонда амалдорларнинг коррупцияга мойиллигини текшириш таклиф этилмоқда

Таъкидланишича, бу билан давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.
Суюнчи, тўёна, раҳмат: ўзбекистонликлар қандай ҳолатларни "коррупция" деб билади?
“Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради”, - дейди Бурханов.
Коррупцияга дуч келганда қандай йўл тутиш керак — Акмал Бурханов жавоби