ЖССТ метапневмовирус бўйича изоҳ берди

Метапневмовирус даражаси қиш мавсуми учун кутилган чегарадан ошгани йўқ, дейилади ЖССТ баёнотида.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойда метапневмовирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
ЖССТ баёнотида қайд этилишича, Хитой шифохоналари беморлар билан тўлгани ҳақидаги хабарлар асоссиз. Буни мамлакат расмийлари ҳам тасдиқлади.
Шунингдек, ташкилотга бу давлатда ноодатий касалликларнинг эпидемиологик кўтарилиши юзасидан ҳеч қандай хабар келиб тушмаган. Ҳудудда қайд этилаётган метапневмовирус билан боғлиқ ҳозирги ҳолат эса мавсумий меъёрда.
“Ҳеч қандай фавқулодда ҳолатлар кузатилмаган. Рўйхатга олинаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар, шу жумладан, метапневмовирус даражаси қиш мавсуми учун кутилган чегарадан ошгани йўқ”, — дейилади ЖССТ баёнотида.
Таъкидланишича, айни пайтда ташкилот дунё бўйлаб нафас йўллари касалликлари динамикасини диққат билан кузатишда давом этмоқда.
Метапневмовирус инфекцияси: Ўзбекистонда вазият қандай?