https://sputniknews.uz/20250106/metapnevmovirus-infektsiya-ozbekiston-vaziyat-47449994.html
Метапневмовирус инфекцияси: Ўзбекистонда вазият қандай?
Метапневмовирус инфекцияси: Ўзбекистонда вазият қандай?
Sputnik Ўзбекистон
Санэпидқўмита: Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. 06.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-06T10:15+0500
2025-01-06T10:15+0500
2025-01-10T10:28+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
вирус
ўткир респиратор вирусли инфекция (ўрви)
санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита)
метапневмовирус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1c/21977710_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_6a52ba2b2712c43ef19fb4b0071e6d29.jpg
TOШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратларсиз тузалиб кетади, дея хабар берди Санэпидқўмита матбуот хизмати. Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилмоқда, шу жумладан 10 йиллардан буён мамлакатда метапневмовирус ҳам қайд этилмоқда. Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради. Касалликни даволаш одатда симптоматик бўлиб, асосан уй шароитида беморнинг аҳволини енгиллаштиришга қаратилган муолажалар қўлланилади. Оғир ҳолатларда кислородли терапия ёки касалхонага ётқизиш талаб қилиниши мумкин. Санэпидқўмита аҳолини профилактика чораларига риоя қилиш, одамлар гавжум жойларда, айниқса, касаллик белгилари яққол намоён бўлиб турган фуқаролар билан мулоқотни чеклашга чақирди.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1c/21977710_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_5ffc53f963d3ca13cdade5834d603646.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, вирус, ўткир респиратор вирусли инфекция (ўрви) , санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита) , метапневмовирус
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, вирус, ўткир респиратор вирусли инфекция (ўрви) , санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита) , метапневмовирус
Метапневмовирус инфекцияси: Ўзбекистонда вазият қандай?
10:15 06.01.2025 (янгиланди: 10:28 10.01.2025) Санэпидқўмита: Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.
TOШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратларсиз тузалиб кетади, дея хабар берди Санэпидқўмита
матбуот хизмати. Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
“Метапневмовирус биринчи марта 2001 йилда аниқланган бўлиб, асосан ҳаво-томчи йўли билан, камдан-кам ҳолатларда эса ифлосланган юзалар билан алоқа қилиш орқали юқади. Вирусни асосан куз-қиш мавсумида фаол айланиши кузатилади. Метапневмовирус инфекцияси, одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма каби белгилари билан ўткир респираторли инфекциялар шаклида намоён бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради”, — дейилган хабарда.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилмоқда, шу жумладан 10 йиллардан буён мамлакатда метапневмовирус ҳам қайд этилмоқда.
Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.
“Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратларсиз тузалиб кетади”, — дейилган хабарда.
Касалликни даволаш одатда симптоматик бўлиб, асосан уй шароитида беморнинг аҳволини енгиллаштиришга қаратилган муолажалар қўлланилади. Оғир ҳолатларда кислородли терапия ёки касалхонага ётқизиш талаб қилиниши мумкин.
“Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнги лаборатор таҳлиллари натижасига кўра: 36,9% да грипп вируси, 30,2% да риновирус, 28,6% да респиратор-синцитиал вирус, 1,2%да метапневмовирус ва 3,1% да бошқа вируслар аниқланган”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Санэпидқўмита аҳолини профилактика чораларига риоя қилиш, одамлар гавжум жойларда, айниқса, касаллик белгилари яққол намоён бўлиб турган фуқаролар билан мулоқотни чеклашга чақирди.