ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. 2025 йил 10 январдан Эрон томони Ўзбекистон ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдорини 400 долларга камайтирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бунга Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юк ташувларини Эрон ҳудуди орқали ривожлантириш, Эронда миллий ҳайдовчилардан ундириладиган йиғим ва тўловларни қисқартириш бўйича Транспорт вазирлиги қатор тизимли ишлар олиб боргани натижасида эришилган.
Вазирлик Эрон ҳудудида Ўзбекистон миллий ташувчиларидан ундириладиган йиғимларни янада қисқартириш бўйича ишлар давом эттирилаётганини қўшимча қилган.