https://sputniknews.uz/20240305/qozogiston-ozbekiston-yuk-tashish-42781572.html
Қозоғистон Ўзбекистон билан юк ташишни соддалаштиради
Қозоғистон Ўзбекистон билан юк ташишни соддалаштиради
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Ўзбекистон рухсатнома бланкаларини бериш жараёнини соддалаштириш бўйича буйруқ лойиҳасини келишиб олди.
2024-03-05T14:50+0500
2024-03-05T14:50+0500
2024-03-05T15:40+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
автомобил
транспорт
юк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0f/42043797_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_632cddae13e1befc1cd06c793dc10b18.jpg
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Қозоғистон Ўзбекистон билан юк ташишни соддалаштирмоқчи, дея хабар берди мамлакат Транспорт вазирлиги.Қайд этилишича, республика транспорт, молия ва рақамли ривожланиш, инновациялар ва аерокосмик саноат вазирларининг Ўзбекистон рухсатнома бланкаларини бериш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қўшма буйруғи лойиҳасини ишлаб чиқди.Тажрибали лойиҳа 2024 йил апрелидан бошлаб “Атамекен”, Б.Конисбаева, "Қазигурт" "Капланбек" ва “Тажен” назорат-ўтказиш пунктларида “учинчи давлатларга/дан” туридаги рухсатномаларни электрон шаклда беришни назарда тутади.Қозоғистонлик ташувчиларга электрон рухсатномалар бериш учун аризаларни қабул қилиш Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан CarGoRuqsat автоматлаштирилган электрон навбат тизими орқали амалга оширилади:Ушбу механизм ташувчиларга Ўзбекистон билан юк ташишни соддалаштириш, навбатдаги жойлар билан спекуляция ва рухсатнома бланкаларини учинчи шахсларга топширишни бартараф этиш имконини беради.Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга кирувчи қозоғистонлик ташувчиларга ўтказиш пунктларида электрон кўринишдаги Ўзбекистон рухсатномалари берилади.Қозоғистон ҳудудидан транзит ўтмасдан Ўзбекистонга кирувчи қозоғистонлик ташувчилар Қозоғистонда халқаро автомобильташувларида рухсат бериш тизимини қўллаш қоидалари талабларига мувофиқ “Электрон ҳукумат” портали орқали Ўзбекистон рухсатномаларини олишлари мумкин бўлади. Бугунги кунга қадар фармойиш лойиҳаси масъул давлат органлари билан келишилган.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0f/42043797_182:0:2913:2048_1920x0_80_0_0_023bf85d85dd6d5819a71a6858e5b04c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон ўзбекистон рухсатнома бланкалар юк ташиш
қозоғистон ўзбекистон рухсатнома бланкалар юк ташиш
Қозоғистон Ўзбекистон билан юк ташишни соддалаштиради
14:50 05.03.2024 (янгиланди: 15:40 05.03.2024) Қозоғистон Ўзбекистон рухсатнома бланкаларини бериш жараёнини соддалаштириш бўйича буйруқ лойиҳасини келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Қозоғистон Ўзбекистон билан юк ташишни соддалаштирмоқчи, дея хабар берди мамлакат
Транспорт вазирлиги. Қайд этилишича, республика транспорт, молия ва рақамли ривожланиш, инновациялар ва аерокосмик саноат вазирларининг Ўзбекистон рухсатнома бланкаларини бериш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қўшма буйруғи лойиҳасини ишлаб чиқди.
Тажрибали лойиҳа 2024 йил апрелидан бошлаб “Атамекен”, Б.Конисбаева, "Қазигурт" "Капланбек" ва “Тажен” назорат-ўтказиш пунктларида “учинчи давлатларга/дан” туридаги рухсатномаларни электрон шаклда беришни назарда тутади.
Қозоғистонлик ташувчиларга электрон рухсатномалар бериш учун аризаларни қабул қилиш Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан CarGoRuqsat автоматлаштирилган электрон навбат тизими орқали амалга оширилади:
электрон навбат тизимида рўйхатдан ўтиш;
транспорт воситалари учун ҳужжатлар;
чет эл рухсати билан/фойдаланмасдан қабул қилиш сертификатлари;
хориж рухсати билан/фойдаланмасдан автотранспорт воситалари учун рухсатнома карталари;
Қозоғистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетганлик учун йиғим суммасини бюджетга тўлаш.
Ушбу механизм ташувчиларга Ўзбекистон билан юк ташишни соддалаштириш, навбатдаги жойлар билан спекуляция ва рухсатнома бланкаларини учинчи шахсларга топширишни бартараф этиш имконини беради.
Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга кирувчи қозоғистонлик ташувчиларга ўтказиш пунктларида электрон кўринишдаги Ўзбекистон рухсатномалари берилади.
Қозоғистон ҳудудидан транзит ўтмасдан Ўзбекистонга кирувчи қозоғистонлик ташувчилар Қозоғистонда халқаро автомобильташувларида рухсат бериш тизимини қўллаш қоидалари талабларига мувофиқ “Электрон ҳукумат” портали орқали Ўзбекистон рухсатномаларини олишлари мумкин бўлади. Бугунги кунга қадар фармойиш лойиҳаси масъул давлат органлари билан келишилган.