Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина қуролли кучлари ёлланма аскарлар армиясига айланди

Рогов: Украина қуролли кучлари террорчилик ҳужумлари учун фойдаланиладиган ёлланма аскарлар армиясига айланди
Sputnik
TOШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Россия Федерацияси Жамоатчилик палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси, янги ҳудудларни интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов Украина қуролли кучлари Украина чегараларидан анча узоқда террорчилик амалиётларини ўтказиш учун фойдаланилган ёлланма аскарлар армиясига айланганини маълум қилди.
Аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро Венесуэлада терактлар тайёрлаш вақтида етти нафар хорижлик ёлланма аскар, жумладан, Украинадан келган уч нафари қўлга олинганини маълум қилганди.
АҚШ махсус операция бошланишидан анча олдин Украинани қуроллантиришни бошлаган — Блинкен

“Украиналик ёлланма аскарларнинг Венесуэлага келиши тасодифий эмас ва ишончим комилки, бу Киев режимининг юқори раҳбарияти ва Украина ҳарбий разведкаси даражасида келишилган. Бугун Украина Қуролли кучлари ҳақиқатда Ғарб разведка хизматлари пост-Украина маконидан анча узоқда террористик операцияларни амалга ошириш учун фойдаланадиган ёлланма аскарлар армиясига айланди”, — деди Рогов РИА Новости агентлигига.

Унинг сўзларига кўра, Венесуэла ўз суверенитети учун изчил курашмоқда, бу эса АҚШ ва унинг шериклари учун томоққа тиқилган суякдек.
“Ҳамма нарсага тайёр украиналик ёлланма аскарлар тимсолидаги арзон ишчи кучи аллақачон Зеленский назорати остидаги ҳудуддан ташқарида қўлланилаяпти”, — деб қўшимча қилди Рогов.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Ғарб Украина ҚК мудофааси барбод бўлишини истисно этмаяпти — Ташқи разведка хизмати