Янгиланган экспозиция: китоб санъати ва замонавий миниатюра

Камолиддин Беҳзод номидаги миниатюра санъати музейидаги доимий кўргазма янги экспозицияни тақдим этади. Унда Шарқ китоб санъати тарихи ва Ўзбекистон замонавий миниатюраси ютуқлари бирлаштирилган.
Sputnik
Янгиланган экспозиция ҳақида
Камолиддин Беҳзод номидаги миниатюра санъати музейи 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, Тошкент марказидаги икки қаватли бинода жойлашган. Биринчи қаватда кўргазмалар ўтказилади, иккинчи қават эса доимий экспозицияга ажратилган ва унинг янгиланган коллекцияси хақида сўз кетади.
Янгиланган коллекция икки бўлимдан иборат:
Китоб санъати тарихи ва миниатюра
XII–XIX асрларга оид қўлёзма китоблар, Самарқанд, Бухоро, Тибриз ва бошқа марказларда яратилган миниатюраларнинг факсимил нусхалари намойиш этилади. Уникал экспонатлар қаторида XVII–XVIII асрлардаги Мадина ва Макка тасвирлари ҳам бор.
Ўзбекистон замонавий миниатюраси
Шомаҳмуд Муҳаммаджонов ва Ниёзали Холматов каби усталарнинг ишлари анъанавий санъат тикланишини ва янги йўналишларни кўрсатади. Лак миниатюралари, қўл меҳнати билан ишланган ашёлар музей залларини безаб турибди.
Музей экспонатлари ҳақида илк бор аудио ахборот тақдим этилди. Музей миниатюра санъати мероси ва замонавий ютуқларга эътибор қаратишда давом этмоқда.
1 / 14

“Нажот уз-зокирин” (Зикр қилувчиларнинг нажоти). Қўлёзма. ХII аср. Хаттот: Абу Бакир ибн Муҳаммад Ас-Сайлоний

2 / 14

Қадимий китоб муқовалари. ХVIII аср. (Картон, бўрттирма)

3 / 14

Музей меҳмони

4 / 14

"Рустам ва Суҳрабнинг жанги". Ниёзали Холматов. 2013 йил (Ипак қоғоз, темпера)

5 / 14

Чапдан ўнгга: “Шамс” 2017, “Оят ал-Курсий” 2023, “Зарварақ” 2011 Улуғбек Орифжонов

6 / 14

"Оят ал-Курсий" Улуғбек Орифжонов 2023 йил. (Қоғоз, темпера, тушь)

7 / 14

"Шаҳзода овда." Камол Мирзаев. 2005 йил (Қоғоз, темпера)

8 / 14

"Фарҳоднинг дeв билан жанги". Мирҳамид Собиров. 2005 йил (Қоғоз, темпера)

9 / 14

“Шайх Санъон – III” (триптих). Беҳзод Хожиметов. 2006 йил (Мато, темпера)

10 / 14

"Базм" (сўзана). 2003 йил (Шойи иплар, табиий бўёқлар, қўл чоки "юрма").

11 / 14

"Шоҳнома" (қутича). Шомахмуд Муҳаммажонов. 1982 йил (Тошқоғоз, темпера, лок)

12 / 14

Музей меҳмони

13 / 14

Манучеҳрнинг малика хузурига келиши (факсимил нусха). ХVI аср. Машҳад мактаби.

14 / 14

"Aс-сафар мин қабоил вад дувал ал-исломия. "Тарихи кабоил ал-араб" (араб қабилалари тарихи). Нодир қўлёзма, XIV аср